Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Жавоҳир Синдаров: “Натижа эмас, ўйин ҳақида ўйлаяпман”

Баҳо:
+1 | -

Номзодлар турнири етакчиси Жавоҳир Синдаров ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳаа устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини айтди.

— “Мақсадга жуда яқинман, лекин олдинда яна иккита муҳим ўйин бор. Иккаласи ҳам қора доналарда. Шунинг учун натижа ҳақида ўйламасдан, шунчаки ўйнашга ҳаракат қиляпман.

Турнирдаги вазият албатта босим беради. Кеча ютишим керак бўлган позицияни юта олмадим. Шунда мураббийим менга: “Агар сен бу унвонга лойиқ бўлсанг, барибир уни оласан. Агар йўқ бўлса, демак янада кўпроқ ишлаймиз. Шунинг учун натижа ҳақида эмас, ўйин ҳақида ўйла” деб айтди”.

Партия ҳақида:

— “Ростини айтсам, бир пайт тайёргарлигимни унутиб қўйдим ва керакли юришни эмас, бошқа юришни тез қилиб юбордим. Бу хато эди. Лекин кейин ўзимни йиғиб олдим ва вазиятдан чиқиб кетдим. Бир оз вақт кетди, лекин ўйинни яна назоратга олдим. Омад ҳам ёрдам берди”.

У турнир олди режаларини ҳам эслаб ўтди:

— “Турнир олдидан +1 натижа ҳам яхши бўлади, деган эдим. Агар шундай бўлганида, мен шунчаки хотиржам ўйнардим. Ҳозир эса вазият бутунлай бошқача. Ҳозир ҳар бир партия жуда оғир ўтяпти. Босим катта.

Кеча ҳам қийин кун бўлди — ҳатто партиядан олдин дурангга ҳам рози эдим. Лекин кейин яхши позиция олиб ҳам юта олмаганимдан хафа бўлдим”.

Рекорд ҳақида:

— “Бу ҳақида умуман ўйламаяпман. Турнир ҳали тугамаган, ҳозир энг муҳими кейинги партияга тайёрланиш.

Энди дам олиш кунида тикланиб, айниқса қора доналарда бўладиган ўйинларга яхшилаб тайёрланишим керак”.

Манба: https://t.me/uzchesss
Киритилди: 01:48, 10.04.2026.
Ўқилди: 1587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик