"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс "Анжи" яримҳимоячиси Виллианнинг "Челси"га ўтиши юзасидан фикр билдирди.
"Афсуски, уни биз ҳарид қила олмадик. Таркибимиз яна бир жуда яхши футболчи билан мукаммаллашган бўларди. У футболча қарор қабул қилмади. Батафсил тўхталиб ўтирмоқчи эмасман.
Хўш, аввал ҳам бўлганидек, фақат олдинга қараб юришда давом этамиз. Биз мақсадларимизни белгилаб олдик ва энди чўнтагимизга қараб ҳаракат қиламиз", деди Рожерс.
ВВС берган маълумотга кўра, "Челси" Виллиан "Тоттенхэм"да кўрикдан ўтаётган онда таклиф билан чиққан ва ҳаммаси шу билан ўзгариб кетган.
"Виллиан ҳали тиббий кўрикдан ўтиши керак. Бу жараён ёқимсиз натижа билан тугаш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш албатта шарт. Яхшиси, кўрик натижаларини сир сақлаган маъқул", деганди кеча "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, бразилияликнинг трансфер суммаси 30 миллион фунтни ташкил этмоқда.