Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Холанд фақат бир клубга ўтишни истамоқда

Баҳо:
+2 | -

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни қатъий мақсад қилган. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, Холанд келгусида «Барселона» шарафини ҳимоя қилишни истамоқда ва шу сабабли ёзда тушадиган бошқа барча таклифларни рад этиш ниятида. Ҳужумчи «кўк-анорранглилар» ҳозирча унинг трансферини молиявий жиҳатдан амалга ошира олмаслигини яхши тушунади, шу боис «орзусидаги трансфер» 2027 йилга режалаштирилган. Қайд этилишича, яқин вақт ичида ушбу эҳтимолий келишув борасида янги тафсилотлар пайдо бўлади.

Жорий мавсумда 25 ёшли Холанд барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Норвегиялик футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари ҳужумчининг бозор қийматини 200 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 18:36, 10.04.2026.
Ўқилди: 41871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик