Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Nike ЕЧЛ тўплари учун пойгада етакчи: Adidas даври якунланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Nike компанияси УЕФА Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси учун расмий тўп етказиб берувчига айланиш борасида эксклюзив музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Америка компанияси Adidas’нинг ЕЧЛ тўплари устидан 25 йиллик ҳукмронлигига чек қўйиш арафасида. Германия спорт анжомлари ишлаб чиқарувчиси 2001 йилдан бери Европанинг энг нуфузли клублар мусобақаси билан ҳомийлик шартномасига эга эди.

Бироқ қитъанинг футбол бошқарув органи – УЕФА яқинда тендер эълон қилди. Бундан мақсад футбол тўпларидан келадиган даромадни ошириш ва ушбу имконият учун рақобатли бозор яратишдир. Жараёнга яқин манбаларнинг қўшимча қилишича, Adidas нафақат мавжуд ҳомийликни сақлаб қолишни хоҳлаган, балки Nike ва Puma томонидан ҳам қизиқишлар пайдо бўлган.

Nike учун бу футбол тўплари бозорига қайтиш учун яхши имконият ҳисобланади. Сўнгги ўн йилликларда Adidas элита мусобақаларида етакчилик қилиб келаётган эди, хусусан, у Европа чемпионати ва FIFA Жаҳон чемпионатлари учун ҳам асосий тўп етказиб берувчи ҳисобланади.

Шунингдек, Puma ҳам бозорда фаоллашиб, 2024 йилда Америка Кубоги ҳуқуқини Nike’дан тортиб олди. Puma, шунингдек, ушбу мавсум бошидан эътиборан Nike 2000/2001 йилги мавсумдан бери ишлаб чиқараётган АПЛ расмий тўпи ишлаб чиқариш ҳуқуқини ҳам ўзиники қилди. Бундан ташқари, Puma 2022/2023 йилги мавсумдан бошлаб Италия А Сериясида ва 2019/2020 йилги мавсумдан бери Ла Лигада Nike’нинг ўрнини эгаллаб, расмий тўп етказиб берувчига айланган.

Маълумотларга кўра, УЕФА эълон қилган тендер ғолиби 2027/2028 йилги мавсумдан бошлаб ҳуқуқларни қўлга киритади. Adidas 2001 йилда ушбу ҳуқуқни Nike’дан тортиб олганидан бери Чемпионлар Лигасининг расмий етказиб берувчиси бўлиб келаётган эди. Франциянинг Деcатҳлон ритейлери эса 2024 йилдан бери Европанинг иккинчи ва учинчи даражали мусобақалари – Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси учун тўп етказиб беради.

Иккала шартнома ҳам 2026/2027 йилги мавсум охирида тугайди ва вазиятдан хабардор манбаларнинг айтишича, ҳам Nike, ҳам Puma томонидан қизиқиш мавжуд. Бироқ, Nike компаниясининг ғолиб бўлиши деярли аниқ.

“УЕФА клублар мусобақаларининг тижорат ҳуқуқларини сотиш ва бошқариш билан шуғулланувчи UC3 қўшма корхонаси, 2027 йилдан 2031 йилгача барча УЕФА клублар мусобақалари учун расмий тўп етказиб берувчи бўлиш борасида Nike билан эксклюзив музокаралар учун келишиб олди. Ушбу қарор 2026 йил март ойида бошланган юқори рақобатли тендер жараёнидан сўнг қабул қилинди. Ҳозирча бошқа қўшимча изоҳ берилмайди”, дейилади UC3 расмийлари баёнотида.

Adidas 2026/2027 йилги мавсумда ҳам УЕФА Чемпионлар Лигаси учун, шунингдек, Decathlon ҳам Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси мусобақалари учун тўп етказиб беришни давом эттиради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:59, 10.04.2026.
Ўқилди: 269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик