Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор 1-1 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 0-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-0 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Реал» икки ойдан бери лигада «қуруқ» ўйин ўтказа олмаяпти

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 31-тури доирасида «Реал» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг иккинчи бўлими давомида жамоалар голлар билан алмашишди: 51-дақиқада Федерико Вальверде ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Тома Лемар мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, «Реал» Испания чемпионатидаги салбий сериясини давом эттирди — «қаймоқранглилар» Ла Лиганинг кетма-кет саккизта ўйинидан бери ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишмоқда.

«Реал» охирги марта чемпионат доирасида икки ойдан кўпроқ вақт олдин — 8 февраль куни ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди. Ўшанда мадридликлар сафарда «Валенсия»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

Киритилди: 02:46, 11.04.2026.
Ўқилди: 811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик