Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Шлоттербекнинг «Боруссия» билан шартномани узайтиришига нима сабаб бўлгани маълум

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек нима сабабдан жамоа билан меҳнат шартномасини узайтиргани маълум бўлди.

Аввалроқ футболчининг «асаларилар» билан олиб бораётган музокаралари боши берк кўчага кириб қолгани хабар қилинган эди. Бироқ 10 апрель куни клуб ҳимоячи билан амалдаги шартнома 2031 йилгача узайтирилганини эълон қилди.

BILD нашрининг ёзишича, Шлоттербекнинг янги шартномасида 50–60 миллион евро миқдорида товон пули кўзда тутилган. Аммо ушбу банд фақат футболчининг бир нечта «орзусидаги клублари» учунгина амал қилади. Тахминларга кўра, гап «Бавария» ва Мадриднинг «Реал» клублари ҳақида кетмоқда.

Шлоттербек келаётган ёзда «Боруссия»ни тарк этмоқчи эди, бироқ топ-клублардан аниқ таклифлар бўлмагач, у жамоа билан шартномани узайтиришга ва унга товон пули ҳақидаги бандни киритишга қарор қилган.

Жорий мавсумда 26 ёшли Шлоттербек барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 12:07, 11.04.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик