Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Арбелоа: «Одамларнинг фикри мени қизиқтирмайди»

Баҳо:
+ | -

Чоршанба куни Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Бавария»га қарши жавоб учрашувини ўтказади.

Альваро Арбелоа шогирдлари ўз уйларида кечган дастлабки баҳсда имкониятни бой беришган (1:2). Ярим финал йўлланмаси тақдири энди Мюнхендаги майдонда ҳал бўлади.

«Одамлар бизнинг камбэк қилишимизга ишонишмаяптими? Бу мени ташвишга солмайди. Бунга бизнинг 25 нафар футболчимиз ишониши керак — ва уларнинг барчаси биз вазиятни ўнглай олишимизга чин дилдан ишонишмоқда», — дея «қаймоқранглилар» бош мураббийининг сўзларини келтирмоқда Madrid Zone.

Ушбу қарама-қаршилик ғолиби финал йўлланмаси учун «ПСЖ» ёки «Ливерпуль» (биринчи ўйин — 2:0) жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб боради.

Жума куни «Реал» Ла Лига доирасида ўз майдонида «Жирона»ни мағлуб эта олмаган эди (1:1).

Киритилди: 12:43, 11.04.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик