Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Артета Эдегорнинг муаммоларини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета нима сабабдан жорий мавсум Мартин Эдегор учун у қадар муваффақиятли кечмаётгани ҳақида гапириб берди.

«Тўпчилар» сардори жароҳатлар туфайли тез-тез ўйинларни ўтказиб юбормоқда. Яқиндагина у бир ойдан ортиқ майдонга тушишига тўсқинлик қилган навбатдаги жароҳатидан сўнг сафга қайтди.

«Ўтказиб юборилган ўйинлар сони бўйича бу Эдегор учун жуда оғир мавсум бўлмоқда — бу унинг учун одатий ҳолат эмас. Мартинга ўйин ритми ва жамоа билан доимий алоқа керак. Бу нафақат у, балки барчамиз учун муаммодир. У жуда муҳим футболчи, ҳатто оммага у келтираётган фойда ҳар доим ҳам сезилмаса-да. Унинг жамоага қўшаётган ҳиссаси статистик кўрсаткичлардан анча чуқурроқдир. «Арсенал» Эдегор билан, усиз бўлганидан кўра анча кучлироқ», — дея журналист Коннор Хамм Артетанинг сўзларини келтирмоқда.

Киритилди: 12:49, 11.04.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик