Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Шлоттербекнинг янги шартномасидаги махсус банд маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси Нико Шлоттербек клуб билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирганига қарамай, топ-клубга ўтиш имкониятини сақлаб қолган.

Kicker нашри берган маълумотларга кўра, янги келишувда бир нечта жамоалар рўйхати кўрсатилган бўлиб, улар ҳимоячини 50 миллиондан 60 миллион еврогача бўлган маблағ эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Шлоттербекнинг Дортмунддаги маоши аввал хабар берилганидек йилига 14 миллион евро эмас, балки 10 миллион еврони ташкил қилиши айтилмоқда. Ҳатто турли бонуслар билан ҳам унинг маоши аввалги кўрсатилган рақамларга етмайди.

Жорий мавсумда ҳимоячи Бундеслига доирасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 22:36, 11.04.2026.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик