Бугун 22 ёшгача бўлган Осиё чемпионатининг финал қисми учун қуръа ташланди. Масқат шаҳрида бўлиб ўтган маросимда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва Ироқ билан бир гуруҳдан жой олишди.
Мусобақа 2014 йилнинг январь ойида Уммон давлатида бўлиб ўтади. Унда 16та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги навбатдаги мусобақа 2015 йили бўлиб ўтади ва бу галги турнир Рио-де-Жанейро-2016 олимпия ўйинлари учун саралаш вазифасини ўтаб беради.
Уммондаги мусобақада 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилар иштирок этиши кўзда тутилган. Бироқ Ўзбекистон футбол федерацияси Уммонга қайси жамоани юбориш ҳақида ҳали бир қарорга келмади. Аслида Ўзбекистон U22 терма жамоасини Алексей Евстафеев қитъа чемпионатининг финал босқичига олиб чиққанди. Аммо кейинчалик бу мураббий Ўзбекистон U19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати.
Уммон, 2014 йил, январь
"А" гуруҳи: Уммон, Иордания, Жанубий Корея, Мьянмар
"В" гуруҳи: КХДР, БАА, Сурия, Яман
"С" гуруҳи: Япония, Австралия, Эрон, Кувайт
"D" гуруҳи: Ироқ, Саудия Арабистон, Ўзбекистон, Хитой