Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Гвардиола Эрлинг Холанднинг келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг истиқболлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Норвегиялик ҳужумчи сўнгги ойларда ўзининг одатий маҳсулдорлигини кўрсата олмаяётган эди, бироқ Англия Кубоги доирасида «Ливерпуль»га қарши кечган яқиндаги баҳсда (4:0) яна порлади ва ўз ҳисобига хет-трик ёздириб қўйди.

«Холанд ҳар мавсумда борган сари кучайиб бораверади. Бунга ишончим комил», — деди Гвардиола юлдузли форварднинг ўйини ҳақида тўхталар экан.

«Шаҳарликлар» ҳужум чизиғининг 25 ёшли етакчиси ҳамон 22 та гол билан Премьер-лига тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда, аммо «Брентфорд» вакили Игор Тьяго унга анча яқинлашиб қолган — бразилиялик футболчи ҳисобида 21 та гол мавжуд.

Бугун «Сити» сафарда «Челси»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:18, 12.04.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик