Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Перес: «Мадридизм — бу меҳнат, фидойилик, камтарлик, ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир»

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес клубга 50 ва 60 йил давомида аъзо бўлган мухлисларга эсдалик нишонларини топшириш маросимида «қаймоқранглилар» руҳи ва қадриятлари ҳақида гапирди.

«Бу бизнинг клубимизда ўтказиладиган энг ҳаяжонли тадбирлардан биридир. Бу жуда ёқимли лаҳза ва ишончим комилки, бу кунни сиз ҳеч қачон унутмайсиз. Ушбу тадбир сизнинг садоқатингиз ва ишингизга бўлган фидойилигингиз, энг муҳими, бутун ҳаётингизни бизнинг «Реал»имизга бағишлаганингиз учун миннатдорчилик билдириш мақсадида ташкил этилган. Бугун сиз 50-60 йил давомида клубимизнинг доимий аъзоси эканлигингизни тасдиқловчи олтин нишонларни қабул қилиб оласиз.

«Реал Мадрид» президенти сифатида барчангиз билан чексиз фахрланаман. Бугун сиз, шубҳасиз, ота-оналарингиз, бобо-бувиларингиз, сиз билан бирга мадридизм руҳида яшашни ўрганган қариндош ва дўстларингизни эслайсиз. Сизга «Мадрид»дан бўлиш нимани англатишини ўргатган инсонларни хотирлайсиз.

Мадридизм — бу ҳаётга бўлган муносабат бўлиб, у меҳнат, фидойилик, доимий камолотга интилиш, камтарлик, ҳурмат, мулоқот ва ҳамжиҳатлик билан боғлиқдир. Бу қадриятларнинг барчаси клубимиз тарихида ўчмас из қолдирган».

Перес, шунингдек, клубнинг дунёдаги ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

«Биз биргаликда клубимиз тарихининг салмоқли қисмига гувоҳ бўлдик. Эришган барча ютуқларимизга катта оила яратганимиз сабабли эришдик. «Реал Мадрид» — дунёдаги энг яхши, энг кўп соврин ювортган, шунингдек, қадриятларимиз ва биз ярата олган бирдамлик туфайли энг севимли ва ҳайратланарли клубдир. Бу бирдамликни биз ҳам яхши кунларда, ҳам энг оғир вазиятларда сақлаб қола олдик», — деди Перес.

Киритилди: 15:41, 12.04.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик