"Барселона" ҳимоячиси Жерар Мартин "Эспаньол"га қарши ўйинда (4:1) жароҳат сабаб ўйинни охиригача етказа олмаган эди.
Sport нашри хабарига кўра, текширувларда футболчида ҳеч қандай жароҳат аниқланмаган. У сешанба куни бўладиган "Атлетико"га қарши ўйинга тўлиқ тайёр.
Каталонияликлар дастлабки ўйиндаги 0:2 ҳисобидан сўнг Мадридда камбэк амалга оширишга ҳаракат қилиб кўради.













