Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида "Челси"дан кўра кўпроқ фақат битта клубни мағлуб этган

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 32-тури доирасида «Челси»ни 3:0 ҳисобида тор-мор этди. Шу тариқа, испаниялик мутахассис ўз мураббийлик фаолияти давомида 18-бор «кўклар» устидан ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоизки, Гвардиола фаолияти давомида фақат битта клубни бундан ҳам кўп маротаба мағлуб этган. Бу Лондоннинг «Арсенал» клубидир. Испаниялик мутахассис «канонирлар» устидан 21 марта зафар қучган. Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» АПЛнинг 33-тури доирасида айнан «тўпчилар» билан 19 апрель куни баҳс олиб боради.

Ҳозирда «шаҳарликлар» 64 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда «Арсенал»дан (70 очко) олти очкога ортда қолмоқда. «Кўклар» эса 48 очко билан АПЛ жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:56, 13.04.2026.
Ўқилди: 1139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик