«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Англия Премьер-лигаси 32-турида «Лидс Юнайтед»га қарши (1:2) учрашувда ҳимоячи Лисандро Мартинеснинг четлатилишига муносабат билдирди.
«Кетма-кет иккинчи ўйинда қарорлар бизнинг зараримизга чиқмоқда, аммо бу — кўрганларим ичида энг ёмонларидан бири. Биринчи гол эпизодида Лени Йорога тирсак билан зарба берди, у ерда аниқ қўл билан ўйнаш бор эди. Кейин Мартинеснинг юзига қўл тегди, у мувозанатини йўқотди ва ярим кураш, ярим ҳаракатда рақибнинг бошига тегиб кетди — натижада унинг соч боғичи тушиб кетди.
Мен бу ҳолатни қандай баҳолашни ҳам билмайман. Бу на ушлаш, на тортиш, на агрессия — у фақат тегиб кетди ва четлатилди.
Энг ёмони — ҳакамни эпизодни қайта кўриб чиқиш учун чақиришди, гўё бу аниқ хатони тўғрилаш учун. Бу шок», — деди Кэррик.
Кейинги турда «Манчестер Юнайтед» «Челси»га қарши майдонга тушади.













