Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Реал» «Барселона»ни қувиб етиш имконсиз эканлигини тан олди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бор эътиборини Чемпионлар лигаси доирасидаги «Бавария»га қарши жавоб ўйинига қаратган ва ўз уйидаги 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ярим финалга чиқишга ишонмоқда. Ла Лига соврини масаласига келсак, мадридликлар чемпионлик қўлдан чиқарилганига аллақачон тан бериб бўлишган. Бу ҳақда The Athletic нашри саҳифаларидаги мақолада айтиб ўтилган.

Маълумки, Испания чемпионатининг ўтган тури якунларига кўра, «Реал»нинг пешқадам «Барселона»дан ортда қолиши тўққиз очкогача етди. Олдинда яна еттита тур, жумладан, «Камп Ноу»даги «Эл-Класико» бор, бироқ мадридликлар учун каталонияликларни қувиб етиш жуда қийин бўлади.

Қайд этиш лозимки, «Барселона» Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Киритилди: 12:39, 14.04.2026.
Ўқилди: 2326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик