«Ньюкасл» ва Англия терма жамоасининг қанот ҳужумчиси Энтони Гордон Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўйинчисига айланиши мумкин.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, «Бавария» 25 ёшли футболчининг трансфери учун 60-70 миллион евро ажратишга тайёр. Манбага кўра, келишувнинг амалга ошиши футболчининг ўзига боғлиқ — агар у ўтишга розилик берса, трансфер содир бўлади. Гордон — «Бавария» спорт бўлимининг асосий трансфер мақсади ҳисобланади.
Жорий мавсумда Гордон барча турнирларни ҳисобга олганда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Гордоннинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.













