Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Компани «Реал» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Реал Мадрид»га қарши жавоб учрашуви ҳақида гапирди.

«Биринчи ўйиндан кейин менда янада юқорироқ даражадаги ўйин кўрсата олишимиз мумкинлиги ҳақида ҳиссиёт пайдо бўлди. «Бернабеу»да 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб туриб, мана шундай ички сезги қолиши — бу яхши белги. Бироқ буни эртага майдонда исботлаш керак.

Агар баъзи вазиятларда аниқликни йўқотсангиз, «Реал» жуда тезлик билан дарвозангиз олдига етиб келишга қодир. Кечқурун ухлашдан олдин мен доим шундай ўйлайман: «Хайриятки, рақиб мураббийида ҳам у тўғирлаши керак бўлган муаммолар етарлича!» — бу менга яхши кайфият бағишлайди», — деди Компани журналистларга.

«Бавария» ва «Реал» ўртасидаги баҳс эртага, 15 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:17, 14.04.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик