«ПСЖ» кетма-кет учинчи бор Чемпионлар лигасининг ярим финалида ўйнайди.
Луис Энрике шогирдлари чорак финалда «Ливерпуль»ни икки бор мағлуб этишди — 2:0 ва 2:0. Мусобақанинг навбатдаги босқичида парижликлар «Реал» ёки «Бавария» жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келишади.
Маълумот учун, 2024/25 йилги мавсумда «ПСЖ» ЕЧЛ ғолибига айланган бўлса, 2023/24 йилги мавсумда ярим финал босқичида Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига имкониятни бой берган эди.













