Франциялик ҳужумчи Усмон Дембеле «Ливерпуль» дарвозасига иккита гол уриб, Англиянинг амалдаги чемпионини Европанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги турниридан чиқариб юборди. Ўйиндан сўнг Дембеле учрашув натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман, чунки ўйиннинг баъзи пайтларида, масалан, иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида бизга осон бўлмади. Аммо биз ғалаба сари йўл топа олдик. Менимча, биз ўтган мавсумдаги даражамиздан асло қолишмаяпмиз. Шу боис, яна финалда ўйнашдан умидворман», — дея француз футболчисининг сўзларидан иқтибос келтиради BB Sport.
Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеле «Олтин тўп» совринининг амалдаги соҳиби ҳисобланади.













