Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоячиси Габриэль дос Сантос Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасига қарши жавоб учрашуви олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
«Биз фақат олдинга қарашимиз керак. Ҳозирда яхши ҳолатдамиз, шунинг учун бор эътиборимизни қолган ўйинларга қаратамиз. Тўхтаб қолмаслик лозим. Бу мавсумда ўзимизни жуда яхши кўрсата олдик. Якунда нималарга эриша олишимизни вақт кўрсатади», – дея матбуот анжуманида таъкидлади бразилиялик футболчи.













