Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

"Ливерпуль"га ярим миллиард евролик трансферлар ҳам ёрдам бера олмади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби мавсумлараро танаффус вақтида трансферлар учун 500 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаганига қарамай, 2025/2026 йилги мавсумни бирорта совринсиз якунлайдиган бўлди.

Мерсисайдликлар таркибни кучайтириш учун Александр Исак (145 млн), Флориан Виртц (125 млн), Уго Экитике (95 млн), Жереми Жаке (64 млн), Милош Керкез (47 млн), Жереми Фримпонг (40 млн) ва Жованни Леони (31 млн) каби футболчиларни сотиб олишди. Умумий ҳисобда клуб 546 миллион евро сарфлади — бу «Ливерпуль» тарихидаги мутлақ рекорд натижа бўлди.

Бундай йирик харажатларга қарамай, жамоа мавсум бошида Англия Суперкубогини бой берди, сўнгра кетма-кет Англия Кубоги, Англия Лига Кубоги ва Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. АПЛда эса жамоанинг чемпионлик учун имкониятлари фақат назарий жиҳатдан сақланиб қолган, холос.

Кеча «Ливерпуль» Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида иккинчи бор «ПСЖ»га имкониятни бой берди (0:2) ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Киритилди: 12:39, 15.04.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик