"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида "Атлетико"га қарши ўйинлардаги (умумий ҳисоб 2:3) ҳакамликдан норозилигини билдирди.
"Биз кучлироқ эдик, камчилик бўлиб ўйнаганимизга қарамай, иккала баҳсда ҳам устунлик қилдик. Менимча, омад биз томонда бўлмади.
Иккинчи ўйинда бир нечта баҳсли вазиятлар юзага келди. Биринчи учрашувда эса Пубиль билан боғлиқ вазият ҳал қилувчи палла бўлди — у ерда четлатиш ва пенальти белгиланиши керак эди", — деди футболчи.
Ҳакамлик адолатсиз бўлдими, деган саволга де Йонг шундай жавоб берди:
"Биринчи ўйинда — шубҳасиз, шундай".













