Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Гвардиола «Арсенал» билан баҳс олдидан футболчиларга икки кунлик дам берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши муҳим ўйин олдидан ўз футболчиларига икки кунлик дам олиш берди. Бу ҳақда журналист Пол Херст хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Манчестер Сити» фақатгина енгил тикланиш машғулотини ўтказган, шундан сўнг таркибга сешанба ва чоршанба кунлари учун жавоб берилган. Шу билан бирга, «Арсенал» 15 апрель куни Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида «Спортинг»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушиши керак.

Англия Премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртасидаги тўқнашув 19 апрель куни бўлиб ўтади.

Ҳозирда «канонирлар» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва «шаҳарликлар»ни олти очкога ортда қолдиряпти. Бироқ Гвардиола жамоасида битта захира ўйини мавжуд.

Киритилди: 17:47, 15.04.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик