Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Милик яна жароҳати сабаб «Ювентус»га ёрдам бера олмайди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус»нинг полшалик ҳужумчиси Аркадиуш Милик навбатдаги жароҳатини олди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати баёнот берди.

Нохуш воқеа 14 апрель куни бўлиб ўтган машғулот пайтида юз берган. Шифокорлар футболчининг ўнг оёқ сон қисмидаги икки бошли мушак чўзилганини аниқлашган. «Тикланиш учун аниқ муддатларни белгилаш мақсадида тахминан 10 кундан кейин қўшимча кўриклар ўтказиш режалаштирилган», — дейилади клуб баёнотида.

32 ёшли ҳужумчи деярли 2 йилдан бери сурункали жароҳатлар билан курашмоқда, бу эса унга тўлиқ куч билан ўйнашга халақит бермоқда. Ушбу мавсумда у бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушиб, жами 34 дақиқа ҳаракат қилган, холос. Дастлабки маълумотларга кўра, Милик 4–5 ҳафтани ўтказиб юборади.

Киритилди: 20:10, 15.04.2026.
Ўқилди: 276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик