Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Эрик Гарсия: «Бу жамоа кўпроғига лойиқ эди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши кечган (2:1) жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Гарчи ушбу баҳсда «кўк-анорранглилар» ғалаба қозонган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра мусобақани тарк этишди.

«Чемпионлар Лигаси ҳақидаги орзу қўлдан чиқди. Бу жамоа кўпроғига лойиқ эди ва биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик, мақсадга жуда яқин эдик, лекин ўхшамади.

Биз яна ва яна, ғолиб чиқмагунимизча қанча керак бўлса, шунча ҳаракат қилаверамиз. Ушбу футболчилар авлоди кубокни Барселонага олиб келишни истайди. Энди куч тўплаш ва биз орзу қилган Ла Лигада ғолиб чиқиш вақти келди», – деб ёзди Гарсия ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Эрик Гарсия ушбу ўйиннинг 79-дақиқасида майдондан четлатилган эди.

Киритилди: 20:54, 15.04.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик