Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Мбаппе оғир жароҳат олган Экитикени қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Уго Экитике сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши кечган баҳсда жиддий жароҳат олди. Матбуотда тарқалган маълумотларга кўра, ҳужумчи 2026 йил якунига қадар майдонга туша олмайди — унинг тикланиши тахминан тўққиз ой давом этиши мумкин.

Франция терма жамоасидаги шеригининг жароҳатига Килиан Мбаппе ҳам муносабат билдирди. У ижтимоий тармоқларда Экитикенинг майдонда оғриқдан қийналиб ётган суратини жойлаштирди. Килиан Угонинг саҳифасини белгилаб, унга ўз далдасини ифодаловчи бир нечта Эмодзиларни қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ўз майдонида «ПСЖ»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Чемпионлар лигасини тарк этди.

Киритилди: 23:20, 15.04.2026.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик