Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Арбелоа: «Ҳакам ўйинни бузди»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа сўнгги ҳафталар давомида бир неча бор ҳакамликдан шикоят қилган эди. «Бавария»га қарши кечган жавоб ўйинидан сўнг мадридликлар устози яна ўз норозилигини билдирди.

Арбелоанинг фикрича, ҳакам 86-дақиқада Эдуардо Камавингага иккинчи сариқ карточкани кўрсатмаслиги керак эди.

«Ҳакам ўйинни бузди. Бундай ҳаракат учун футболчини майдондан четлатиб бўлмайди!» — дея Арбелоанинг сўзларини The Touchline нашри келтирмоқда.

Камавинга четлатилганидан кўп ўтмай, «Реал» иккита гол ўтказиб юборди ва 4:3 ҳисобида мағлубиятга учради. «Бавария» ва «Реал» ўртасидаги баҳсни словениялик ҳакам Славко Винчич бошқариб борди.

Киритилди: 04:42, 16.04.2026.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик