«Интер» «Сассуоло» ҳимоячиси Тариқ Муҳаремович билан шартнома имзолаш ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, «Сассуоло» ўз футболчисини сотиш орқали 25 миллион евро ишлаб олмоқчи, бу маблағнинг 50 фоизи эса «Ювентус»га берилиши керак. «Интер» келишувга ўз ёш ўйинчиларидан бирини қўшиш орқали трансфер суммасини камайтириш ниятида. Муҳаремовичнинг ўзи эса «Ювентус»га қайтишдан кўра, айнан «Интер»га ўтишни афзал кўрмоқда.
Тариқ Мухаремович 2025 йилда «Ювентус»дан «Сассуоло»га икки миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 28 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













