Кириш Регистрация

ЖЧ-2026: Нью-Жерсида транспорт нархлари кескин ошиши ва ФИФА билан юзага келган зиддият

Баҳо:
+ | -

Нью-Жерси губернатори Майки Шеррилл ФИФАдан ЖЧ-2026 вақтида мухлисларнинг транспорт харажатларини қоплашни талаб қилди.

Аввалроқ The Athletic нашри Нью-Жерсининг энг йирик транспорт компанияси — NJ Transit жаҳон чемпионати вақтида Нью-Йоркнинг Пенсильвания вокзалидан «Метлайф Стэдиум» стадионигача бўлган бориш ва қайтиш чипталари нархини 100 долларгача кўтаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Ваҳоланки, бундай чипталарнинг одатий нархи 12,9 долларни ташкил этади. Бундан ташқари, ЖЧ-2026 пайтида фуқароларнинг алоҳида тоифалари, жумладан, болалар, кексалар ва имконияти чекланган йўловчилар учун имтиёзлар бекор қилинади.

«Биз ФИФА жаҳон чемпионатидаги транспорт харажатлари учун бир доллар ҳам ажратмайдиган келишувни мерос қилиб олдик. NJ Transit мухлисларни ўйинларга хавфсиз етказиб қўйиш ва қайтариб олиб келиш учун 48 миллион доллар сарфлаши керак бўлган бир пайтда, ФИФА 11 миллиард доллар фойда кўради.

Мен Нью-Жерси аҳолисини бу харажатларни яна узоқ йиллар давомида тўлашга мажбур қилмоқчи эмасман. Транспорт харажатларини ФИФА тўлаши керак. Агар улар буни қилмаса, мен Нью-Жерсининг тўлашига йўл қўймайман», – деб ёзди Шеррилл ўзининг Twitter (X) саҳифасида.

Киритилди: 16:45, 16.04.2026.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик