Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Равшан Ҳайдаров: «Учрашув бошида гол ўтказиб юбораётганимиз ташвишга солмоқда»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" - "Динамо" ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Равшан Ҳайдаров ("Динамо" бош мураббийи): «Назаримда иккинчи даврада осон ўйинни ўзи бўлмайди. Ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз руҳда ўтади. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади.

Ҳар икки жамоада ҳам очколар сони у қадар кўп бўлмаганлиги боис томонларни майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушишга ундамоқда. Шу сабабдан мезбонлар ҳам, биз ҳам уч очкони мақсад қилгандик. Афсуски икки ўйиндан бери футболчиларимиз дебютда гол ўтказиб юборишмоқда. Айнан шу жиҳат бизни ўйлантириб безовта қилмоқда.

Тезкор гол ўтказиб юборилганидан кейин футболчиларимиз вазиятни тенглаштириб, ўз ўйинларини кўрсатишмоқда. Ўйлашимча бугун жамоамиз кўп ҳолларда ташаббусга эришди. Албатта “Навбаҳор” жамоасида ҳам қарши ҳужумларда гол уриш учун имкониятлар бўлганди. Бироқ, дарвозабонимиз маҳоратини намойиш этиб, жамоамиз фойдасига ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда устунликни қўлга олишимиз натижасида ҳисони тенглаштиришни уддасидан чиқдик. Умуман олганда ўйин дуранга мос тарзда ўтди».

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:36, 25.08.2013.
Ўқилди: 3345 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик