«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски клубдаги келажаги ҳақида саволга жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, бу масала бўйича қарор қилишга ҳали вақт бор ва ҳар икки томон вазиятни яхши тушунишини таъкидлади.
«Бизда вақт бор, клуб мен нима ўйлаётганимни билади. Менга ўйлаб кўриш учун вақт керак. Ҳозир энг муҳими — жорий мавсумда нималарга эришмоқчи эканимизни тушуниш. Мен таклифлар ва келажак ҳақида гаплашмоқчи эмасман. Ҳозир Ла Лига энг муҳим», — деди Роберт Левандовски.
«Барселона» билан шартнома 2027 йилгача амал қилади. Польша терма жамоаси ҳужумчиси жорий мавсумда барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.













