Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Уоткинс: «100 та гол — мен доим интилган марра эди»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс Бирмингем жамоаси сафидаги ўзининг 100-голига изоҳ берди. Футболчи Европа Лигаси 1/4 финали доирасидаги «Болонья»га қарши жавоб учрашувида рақиб дарвозасини ишғол этди.

У 16-дақиқада ҳисобни очди. Шундан сўнг инглизлар рақиб дарвозасига яна учта тўп киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани (4:0) қўлга киритдилар.

«Бу мен доим интилган натижа эди, шу боис эришган ютуғимдан жуда фахрланаман. Бу ўзига хос воқеа — мен буни шу ерда, оилам ва дўстларим кўз ўнггида амалга оширдим», — дея ҳужумчининг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Қайд этиш жоизки, ушбу гол Уоткинс учун 2026 йилнинг январидан буён биринчиси бўлди. Турнир ярим финалида «Астон Вилла» «Ноттингем Форест» билан тўқнаш келади.

Киритилди: 11:19, 17.04.2026.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Атлетико" Альваресни қанчага сотишга тайёрлиги маълум бўлди [5025]

Аргентина терма жамоаси Англияга қарши ярим финал олдидан ФИФАга мурожаат қилди [3622]

Моуриньо "Реал"даги илк машғулотга 11 нафар футболчини чақирди [3538]

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026да Роналдуга "бойкот" эълон қилгани учун танқид қилинди [2947]

3,5 миллиондан ортиқ киши Аргентина терма жамоасини мундиалдан четлатишни талаб қилган петицияни имзолади [2055]

Фермин Лопеснинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [1984]

Моуриньо «Реал»нинг истиқболли футболчисига имконият беради [1586]

Винисиуснинг «Реал» билан янги шартнома бўйича талаблари маълум бўлди [1558]

«Манчестер Юнайтед» Гринвудни қайтариб олишдан воз кечди [1553]

Это’О: "Мбаппе барча даврларнинг энг буюк француз футболчиси сифатида тўлиқ тан олиниши учун яна нима қилиши керак?" [1534]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик