Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Давид Алаба ёзда «Реал»ни тарк этади: Фабрицио Романо тафсилотларни очиқлади

Баҳо:
+ | -

Австриялик ҳимоячи Давид Алаба катта эҳтимол билан жорий мавсум якунланганидан сўнг Мадриднинг «Реал» клубини тарк этади. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, томонлар шу ёзда ниҳоясига етадиган меҳнат шартномасини узайтиришмайди. Таъкидланишича, бир нечта клублар аллақачон эҳтимолий ҳамкорлик борасида ҳимоячига мурожаат қилишган.

Алаба 2021 йилнинг ёзида Мюнхеннинг «Бавария» клубидан ўтганидан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 33 ёшли футболчи барча турнирларда 13 та ўйинда иштирок этди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Киритилди: 13:45, 17.04.2026.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик