«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳозирги ўйин услуби билан «Барселона» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмаслигини маълум қилди.
Каталонияликлар турнирнинг 1/4 финалида «Атлетико»га умумий 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этишди.
«Менимча, «Барселона» кучлироқ эди, лекин сен шунча вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнасанг, бу жуда қийин. «Атлетико» натижани ҳимоя қилишни билади. Биринчи ўйиндан кейинги устунлик ва рақиб таркибидаги четлатишни ҳисобга олсак, уларда ярим финалга чиқиш учун катта имконият бор эди.
Сен мана шундай услубда ҳимоялансанг ва орқа фонда шунчалик кўп бўш жой қолдирсанг, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишнинг олдини олиш учун четлатишлар каби ҳолатлар юз бериши табиий.
«Барселона» ҳимояси жуда заиф. Ўтган йили бу «Интер» билан ўйинда, бу йил эса «Атлетико» билан баҳсда ўз таъсирини кўрсатди. Аввал айтганимдек, агар улар ўйин услубини ўзгартирмасалар, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмайдилар», — деди Кроос Luppen TV YouTube-каналида.













