Кириш Регистрация

Федерико Димарко А Серияда голли узатмалар бўйича Алехандро Гомеснинг рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳимоячиси Федерико Димарко Италия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Кальяри»га қарши ўйинда (3:0) голли узатмани амалга оширди. 28 ёшли италиялик футболчи учун бу жорий мавсумдаги 16-голли пас бўлди.

Шу тариқа, Димарко «Аталанта»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Алехандро Гомеснинг рекордини такрорлади. Гомес 2019/20 йилги мавсумда А Серияда бир мавсум давомида 16 та голли узатмани амалга ошириб, рекорд ўрнатган эди.

Киритилди: 09:17, 18.04.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик