Кириш Регистрация

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсумдан сўнг жамоани жиддий равишда янгилашни режалаштирмоқда. У клубни тарк этадиган саккиз нафар футболчи рўйхатини тузган. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манбага кўра, ушбу рўйхатда биринчи ўринда Эдуарду Камавинга турибди — у ўтган ёздаёқ жамоани тарк этиш истагини билдирган эди. Шунингдек, ҳимоячилар Фран Гарсия ва Рауль Асенсио, ҳамда ярим ҳимоячи Дани Себальос ҳам клубни тарк этиши кутилмоқда.

«Реал Мадрид» раҳбарияти ҳимоячилар Давид Алаба ва Дани Карвахаль билан ёзда тугайдиган шартномаларни узайтиришни режалаштирмаяпти.

Бундан ташқари, ҳужумчилар Франко Мастантуоно ва Гонсало Гарсия ижарага берилиши мумкин.

Шу билан бирга, Винисиус Жуниор ёки Джуд Беллингемдан бири сотилиши эҳтимоли ҳам истисно этилмаяпти.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:24, 18.04.2026.
Ўқилди: 22161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик