"Манчестер Сити" собиқ бош мураббий Роберто Манчининиг ассистенти Дэвид Платтнинг айтишича, италиялик мутахассис Жо Хартни трансферга қўймоқчи бўлган.
"Агар мен ва Манчиси "Сити"да ишлашда давом этганимизда, ҳозир Харт у ерда ўйнамаётган бўларди. Биз унинг ўрнига Асмир Бегович билан шартнома имзоламоқчи бўлиб тургандик", деди Платт.
Қайд этиш жоиз, охирги вақтларда дарвозабон у қадар ишончли ўйин кўрсата олмаётгани клуб мухлислари ва бир қатор мутахассислар томонидан танқид остига олинмоқда.