Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Борнмут» АПЛда 13 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» жамоаси барчани ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Шанба куни Андони Ираола шогирдлари сафарда «Ньюкасл»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бунинг натижасида «Борнмут»нинг Премьер-лигадаги мағлубиятсиз серияси 13 та ўйинга етди. Ушбу серия давомида «олчалар» олти бор ғалаба қозонишди ва етти марта дуранг қайд этишди. Қизиғи шундаки, айни дамда айнан «Борнмут» Европанинг топ-5 лигалари ичида энг узоқ давом этаётган мағлубиятсиз серияга эга бўлиб турибди.

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, «Борнмут»нинг бу муваффақиятли сериясидан «Ливерпуль» (3:2 ғалаба), «Манчестер Юнайтед» (2:2 дуранг) ва «Арсенал» (2:1 ғалаба) каби жамоаларга қарши ўйинлар ҳам ўрин олган. Бир неча кун олдин «Борнмут» мавсум якунланганидан кейин Андони Ираола мураббийлик лавозимини тарк этишини эълон қилган эди.

Киритилди: 22:19, 18.04.2026.
Ўқилди: 431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик