Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

"Реал"да қайта қуриш

Баҳо:
+1 | -

«Реал» раҳбарияти Хаби Алонсони таклиф қилишдаги таваккалчилик ўзини оқламаганини, Альваро Арбелоанинг тайинланиши эса кутилган натижани бермаганини тан олмоқда.

Marca нашрининг хабарига кўра, Альваро ўз лавозимини сақлаб қолиши учун мавсум якунида ҳақиқий «мўъжиза» кўрсатиши талаб этилади. Мадрид клуби раҳбарияти аллақачон мавсумни ички таҳлил қилишни бошлаган ва ёзда жиддий ўзгаришларга тайёргарлик кўрмоқда. Қайта қуриш жараёни нафақат жамоа таркибини, балки мураббийлар штабини ҳам қамраб олиши мумкин.

Клуб бир нечта чизиқлардаги ўйин сифатидан норози. Таркиб кучайтирилганига қарамай, ҳимоя чизиғи ишончлироқ бўлиб қолмади ва «Реал» аввалгидек Тибо Куртуага ҳаддан ташқари боғланиб қолмоқда. Майдон марказида ҳам мадридликлар топ-рақибларга, жумладан, «Бавария»га имкониятни бой беришди. Ушбу мавсумдаги йирик ғалабалар қаторида фақат «Манчестер Сити» ва «Барселона» устидан қозонилган муваффақиятларни ажратиб кўрсатиш мумкин.

Арбелоанинг ўзи аввалроқ клубнинг ҳар қандай қарорини қабул қилишини ва муаммо туғдирмаслигини билдирган эди. Бироқ Испанияда унинг лавозимда қолиши учун қолган турларда вазият кескин ўзгариши керак деб ҳисоблашмоқда.

Унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар сифатида Дидье Дешам ва Юрген Клопп исмлари тилга олинмоқда. Зинедин Зиданнинг қайтиши эса кам эҳтимолли деб ҳисобланмоқда.

Киритилди: 22:58, 18.04.2026.
Ўқилди: 7812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик