Кириш Регистрация

«Челси» ва «Страсбур» фанатлари Тодд Боули ва BlueCo компаниясига қарши намойиш ўтказди

Баҳо:
+2 | -

«Челси» ва «Страсбур» мухлислари «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин бошланишидан аввал Лондонда норозилик маршига чиқишди.

Фанатлар ҳар икки клубнинг умумий эгаси — раҳбарларидан бири Тодд Боули бўлган BlueCo компаниясига қарши чиқишди.

Намойишчилар «Стэмфорд Бридж» стадиони сари йўл олар экан, баннерлар кўтаришди, клуб хўжайинлари шаънига турли шиорлар айтишди ва файерлар (машъалалар) ёқишди.

Полиция ходимларидан бирининг сўзларига кўра, акцияда 500 га яқин мухлис иштирок этган. Ташкилотчилар эса одамлар сони бундан анча кўп бўлганини таъкидлашмоқда.

Киритилди: 08:07, 19.04.2026.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик