Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Тоттенхэм» ва «Челси» — АПЛда охирги саккиз турнинг энг ёмон жамоалари

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенхэм» клублари Премьер-лиганинг сўнгги учрашувларида даҳшатли натижаларни қайд этмоқда. Шанба куни пойтахтнинг ҳар икки жамоаси яна ғалаба қозона олмади: «Челси» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га имкониятни бой берди (0:1), «Тоттенхэм» эса бироз аввалроқ «Брайтон» билан дуранг ўйнади (2:2).

«Шпорлар» чемпионатнинг охирги саккиз турида ҳаммадан ёмон натижа кўрсатмоқда — бор-йўғи икки очко жамғарилган. Иккинчи энг ёмон кўрсаткич эса «кўклар»га тегишли — улар худди шу даврда беш очко тўплашган (битта кам ўйин ўтказган «Бёрнли»да ҳам шунча очко).

Умумий турнир жадвалида «Тоттенхэм» 31 очко билан 18-ўринда бормоқда — бу Чемпионшипга тушиб кетиш ҳудудидир. «Челси» эса 48 очко билан олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:30, 19.04.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик