Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«ПСЖ» ўйинларига сохта чипта сотган жиноий гуруҳ фош этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Парижда «ПСЖ» ўйинлари учун чипталарни қалбакилаштириш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фош этилди. Le Parisien нашрининг хабар беришича, фирибгарлик ҳаракатлари натижасида 2000 га яқин мухлис жабр кўрган, умумий зарар миқдори эса 40 минг еврони ташкил этган. Март ойи бошида Париж киберполицияси (BL2C) икки йил давомида амал қилиб келган кенг кўламли алдов схемасини аниқлади ва терговни якунлади.

Асосий гумонланувчи 22 ёшли Аинис Д. исмли шахс бўлиб чиқди. Йигит ижтимоий тармоқлар орқали «ПСЖ»нинг ҳам «Парк де Пренс»даги уй учрашувларига, ҳам сафар ўйинларига сохта чипталар сотиш тизимини яратган. Икки йил ичида унинг аккаунти сотувчига ишонган 13 мингдан ортиқ обуначиларни тўплашга улгурган.

Жиноий фаолият 28 январь куни «ПСЖ» раҳбарияти полицияга расмий ариза билан мурожаат қилганидан сўнг тўхтатилди. Сўроқ пайтида Аинис Д. ўз айбига иқрор бўлди. Унга нисбатан фирибгарлик, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш ва пул ювиш айбловлари қўйилган.

Киритилди: 13:48, 19.04.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик