Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Неймар «Сантос» ишқибозларининг ҳуштакларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Сантос» мухлислари Бразилия чемпионати доирасида «Флуминенсе»га қарши кечган ўйинда Неймарнинг кўрсатган ўйинидан норози бўлишди. «Оқ-қоралар»нинг ўз майдонида ўтган учрашуви 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди.

Юлдуз ҳужумчи баҳсни асосий таркибда бошлади ва ўйин охиригача майдонда ҳаракат қилди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади. The Touchline нашри хабарига кўра, учрашув якунлангач, маҳаллий мухлислар Неймарни ҳуштаклар билан кузатиб қўйишди. 34 ёшли футболчи майдонни тарк этаётиб, намойишкорона тарзда қулоқларини ёпиб олди.

Айни дамда «Сантос» Бразилия А Серия турнир жадвалида 12 турдан сўнг 13 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди. Неймар лиганинг олтита ўйинида ўз ҳисобига учта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 09:08, 20.04.2026.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик