Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Фигу "Реал"даги беқарорлик сабабларини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ яримҳимоячиси Луиш Фигу жамоанинг жорий мавсумдаги муваффақиятсиз иштироки борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, «қироллик клуби» айни пайтда Испания чемпионати турнир жадвалида «Барселона»дан 9 очкога ортда қолмоқда. Шунингдек, жамоа Европа Чемпионлар лигаси ва Испания кубоги баҳсларини тарк этган, Суперкубок финалида эса имкониятни бой берган. Жорий йилнинг январь ойида Хаби Алонсо истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Алваро Арбелоа бош мураббий этиб тайинланган эди.

Луиш Фигу жамоадаги беқарорлик сабаблари ҳақида тўхталар экан, қуйидагиларни таъкидлади:

— «Реал»да мураббий алмашгани жамоа ўйинида беқарорликни юзага келтирди. Одатда одамлар айбдорни ташқаридан излашади, бироқ мен ички муҳитдан хабардор эмасман. Дунёнинг энг кучли клубларидан бири икки йил давомида бирорта ҳам соврин юта олмаса, бу жиддий сигнал ҳисобланади.

Шунингдек, собиқ футболчи Мадрид клубидаги босим ва талаблар юқорилигини қайд этди:

— Мадридда ҳамма нарса ғалабага асосланган, клуб зафарларга ўрганиб қолган. Бироқ футболда доим ҳам ғалаба қозонишнинг иложи йўқ, акс ҳолда ўйин зерикарли бўлиб қоларди. Бошқа амбицияси баланд жамоалар ҳам борлигини унутмаслик керак. Мадридда ҳар бир муваффақиятсизлик катта шов-шувга сабаб бўлади. Ишонаманки, футболчилар доим ғалабани истайди, мағлубият эса вазиятни янада қийинлаштиради, — деди Фигу.

Киритилди: 16:31, 20.04.2026.
Ўқилди: 780 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик