Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Руд Гуллит "Реал" ва "Барселона"нинг ҳакамлик бўйича шикоятларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ва «Челси» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси, афсонавий Руд Гуллит Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган баҳслардаги ҳакамлик борасида ўз фикрларини билдирди.

Маълумки, «Реал Мадрид»нинг «Бавария»га, «Барселона»нинг эса «Атлетико»га қарши кечган жавоб учрашувларидан сўнг ҳар икки клуб вакиллари ҳакамлик қарорларидан норозилик билдиришган эди. Руд Гуллит мазкур вазиятга қуйидагича муносабат билдирди:

— Уларда шикоят қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Илгари ҳар икки жамоа фойдасига ҳакамлар томонидан кўплаб қарорлар қабул қилинган бўлса, эндиликда вазият уларнинг зарарига ўзгарди. Бу — футболнинг ва ҳаётнинг бир қисми. Буни қабул қилиш қийинлигини тушунаман, бироқ ҳақиқат шунда, — деди Гуллит.

Шунингдек, мутахассис учрашувлардаги баҳсли вазиятларга, хусусан, четлатишларга алоҳида тўхталиб ўтди:

— Эдуардо Камавингага қизил карточка кўрсатилиши бироз қаттиққўл қарордек кўриниши мумкин, аммо унинг ҳаракати нодонлик эди. У ҳакамга шундай қарор чиқариши учун асос яратиб берди. «Барселона» футболчиларига кўрсатилган иккала қизил карточка эса мутлақо аниқ ва шубҳасиз эди, — дея қўшимча қилди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мағлубиятлардан сўнг Испаниянинг ҳар икки гранд клуби жорий мавсумдаги Европа Чемпионлар Лигасидаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди.

Киритилди: 16:48, 20.04.2026.
Ўқилди: 419 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик