Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Тоттенхэм»нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси фаолиятини «Арсенал»да давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси «Арсенал»га ўтиши мумкин. CaughtOffside нашри берган маълумотларга кўра, «канонирлар» 20 ёшли Лукас Бергвалл атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда. Агар «шпорлар» АПЛни тарк этса, футболчи клубдан кетишга тайёр.

Шунингдек, Бергваллнинг ҳаракатларини Лондоннинг бошқа бир клуби — «Челси» ҳам кузатмоқда. Агар «Тоттенхэм»га 50 миллион евро миқдорида таклиф тушса, швециялик футболчи жамоанинг ашаддий рақибларидан бирига қўшилиши мумкин.

Жорий мавсумда Лукас Бергвалл «Тоттенхэм» сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:37, 20.04.2026.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик