Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Леонардо Бонуччи Италия терма жамоасига Гвардиолани олиб келишни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Леонардо Бонуччи миллий терма жамоа бош мураббийлигига Пеп Гвардиолани таклиф қилиш керак деб ҳисоблайди.

«Италия терма жамоасининг эҳтимолий мураббийи ҳақида гапирадиган бўлсак, муҳокама қилинаётган номларга қараганда, ҳаммасини бошидан бошлаш истаги борлиги сезилмоқда.

Мен Гвардиолани таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқишдан бошлаган бўлардим. Бу ўтмишда содир бўлган барча нарсани тўлиқ қайта қуриш деганидир.

Ўйлайманки, бу жуда қийин, лекин ҳозир орзу қилиш зарар қилмайди», — деди Италия терма жамоаси бош мураббийи ассистенти лавозимида фаолият юритаётган Бонуччи.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 га чиқа олмаганидан сўнг, Дженнаро Гаттузо ўз лавозимини тарк этган эди.

Киритилди: 11:26, 21.04.2026.
Ўқилди: 357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик