Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Уни кечира олмайман»: «Хетафе» ҳимоячиси Рюдигер билан бўлган можарони ёдга олди

Баҳо:
+1 | -

«Хетафе» ҳимоячиси Диего Рико Ла Лига доирасидаги ўйинда (1:0) «Реал Мадрид» ҳимоячиси Антонио Рюдигер томонидан юзига тизза билан берилган зарбани ҳамон кечирмаганини маълум қилди.

2 март куни бўлиб ўтган Ла Лиганинг 26-туридаги баҳснинг эпизодларидан бирида, Рюдигер йиқилаётиб Риконинг елкасига, сўнгра иягига тиззаси билан зарба берган эди. «Хетафе» футболчиси юзини ушлаганча ерга йиқилган ва ўйин тўхтатилган. Ҳакам Алехандро Муньис майдонга шифокорларни таклиф қилган, бироқ қоида бузилишини қайд этмаган эди.

«У мени тирик қолдиргани учун ҳали ундан узр сўрашим ҳам керакми? Рюдигер — жуда агрессив ўйинчи, лекин ўша вазиятда у меъёрдан чиқиб кетди. Мен уни кечира олмайман», — деди Рико La Otra Grada подкастида.

Киритилди: 16:33, 21.04.2026.
Ўқилди: 761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик