Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Наполи" Лукакуни жаримага тортадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчи Ромелу Лукакуга нисбатан интизомий чора кўрди. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, бельгиялик футболчи 150 минг евро миқдорида жаримага тортилган.

Бундай кескин чорага футболчининг клуб билан келишмаган ҳолда Бельгияда шахсий мураббийи билан машғулот ўтказгани сабаб бўлган. «Наполи» раҳбарияти Лукакудан 31 март куни жамоа ихтиёрига қайтишни талаб қилган эди, бироқ ҳужумчи Неаполга фақат 19 апрель куни етиб келган.

Белгиланган 150 минг евро миқдоридаги жарима футболчининг бир ойлик маошининг 20 фоизини ташкил этади. Маълумот учун, Лукаку жорий мавсумда неаполликлар сафида атиги 6 та ўйинда (жами 64 дақиқа) майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 16:59, 21.04.2026.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик